top of page

ОФЕРТА ҚИЛИШГА

ТАКЛИФ

Мазкур хабар истеъмолчиларга “VENDOO” ҲК МЧЖ билан (бундан сўнг – “VENDOO”) мазкур Таклифда тақдим этилган шартларда молиявий ижара шартномаларини тузиш тўғрисида таклифлар қилишга йўлланган таклиф ҳисобланади.

Терминлар ва уларнинг изоҳи

 

1.1. Мазкур Таклиф, Умумий қоидалар ва шартлар ва Индивидуал шартлар матнида ишлатиладиган қуйида келтирилган терминлар ва таърифлар мазкур маъноларга эга:

 

“VENDOO агенти” - VENDOO ваколатли вакили;

“Буюртма” – VENDOO дан Молиявий ижара шартларида Якуний Харидор Товарга эгалик қилиш ва фойдаланиш нияти билан мурожаат қилганида Сотувчи томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;

“Индивидуал шартлар” –мазкур Таклифда намунаси тақдим этилган Молиявий ижара шартларида Якуний харидорга Товарни узатиш бўйича VENDOO ва Якуний харидор ўртасида тузиладиган молиявий ижара шартномаси;

“Тўлов” – ўз ичига Якуний харидор томонидан товар қиймати бадалини, шунингдек VENDOO фоиз даромадини ўз ичига олган пул суммаси;

“Якуний харидор” – VENDOO дан Молиявий ижара шартларида Маҳсулотга эгалик қилиш ва фойдаланиш ниятини билдирган жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва/ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ва/ёки Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи ҳорижий фуқаролар;

“Сотувчи” ёки “Мерчант” - VENDOO у билан тегишли шартномавий муносабатларга эга хўжалик юритувчи субъект бўлиб, уларга мувофиқ VENDOO Молиявий ижара шартларида Якуний харидорга келгусида топшириш учун Сотувчидан товарни сотиб олади;

“Умумий қоидалар ва шартлар” - VENDOO сайтида жойлаштирилган ва мазкур Таклифга илова сифатида келтирилган, Молиявий ижара шартларида Товарларни топшириш бўйича асосий низомлар, қоидалар ва Якуний харидорларни белгилайдиган ҳужжат;

“Муддат” – Индивидуал шартларда белгиланган Молиявий ижара муддати;

“Товар” – Якуний харидор Молиявий ижара шартларида VENDOO дан эгалик қилиш ва фойдаланиш учун сотиб олишга ният қилган маиший электротехника ва аппаратура, мебель ва интерьер буюми, қурилиш ва пардозлаш материаллари, шунингдек бошқа турдаги ҳар қандай товар;

“VENDOO хизмат кўрсатиш нуқтаси” – Савдо объекти ичида ёки ундан ташқарисидаги, VENDOO ваколатли агентлари бўлган VENDOO хизмат кўрсатиш нуқтаси;

“Молиявий ижара” – VENDOO томонидан Якуний харидорга 12 (ўн икки) ойдан ошадиган муддатга  товарни етказишда юзага келадиган ижара муносабатлари;

“VENDOO” – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ  рўйхатдан ўтган ва Тошкент ш., Яккасарой тумани, Шота Руставели кўч., 12-уй манзили бўйича ўз фаолиятини амалга оширадиган ва Молиявий ижара шартларида якуний истеъмол учун аҳолига Товарларни тақдим этиш билан шуғулланадиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “VENDOO” ҳорижий корхонаси.

 

2. Товарни тақдим этишнинг умумий шартлари

 

2.1. Индивидуал шартларга кўра, VENDOO Сотувчидан 12 (ўн икки) ойдан ошадиган муддатга Молиявий ижара шартларида келгусида Якуний харидор эгалик қилиши ва фойдаланишга   топшириш учун мўлжаланган товарни сотиб олиш мажбуриятини олади.

2.2. Товар номи, миқдори, тури ва ассортименти, шунингдек унинг нархи  Сотувчи томонидан расмийлаштириладиган Буюртмада, шунингдек  VENDOO ва Якуний харидор имзолайдиган индивидуал шартларда белгиланади.

 

2.3. VENDOO барча Тўловларнинг суммаси тўла тўланганидан сўнг Якуний фойдаланувчининг мулкий ҳуқуқига ўтиши шарти билан уни фақат Якуний харидорга Молиявий ижарага тақдим этиш ниятидан келиб чиқиб, Сотувчидан товарни сотиб олишга розилик билдиради.

 

2.4 Тўловларни амалга ошириш графиги, шунингдек VENDOO ва Якуний харидор ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалалар Томонлар тарафидан Индивидуал шартларда белгиланади.

 

2.5. Барча тўловларнинг суммаси тўлиқ тўлангунга қадар Товарга мулк ҳуқуқи VENDOO да сақланади. Барча Тўловларнинг тўлиқ суммаси тўланганидан сўнг Товарга мулк ҳуқуқи Якуний харидорга ўтади.

 

3. Якуний харидорларга оферта жўнатиш

 

3.1. VENDOO таклифига жавоб чифатида Якуний харидор VENDOO Хизмат кўрсатиш нуқтасидаги Агентга мурожаат қилиш йўли билан шартнома тузишга ва Индивидуал шартларни имзолашга оферта жўнатади;

 

3.2. VENDOO Хизмат кўрсатиш Нуқтасида VENDOO Агентига мурожаат қилишда харидор  VENDOO Агенти билан Индивидуал шартларнинг барча шартларини келишиб олади, шунингдек Якуний харидор томонидан кўрсатилган тайинланган жойгача Товарни узатиш/етказиш  муддати ва усулини белгилайди;

 

3.3. VENDOO оферта жўнатган Якуний харидор билан VENDOO  Агенти Индивидуал шартларни имзолаши йўли билан Якуний харидор офертасини қабул қилади;

3.4. Мазкур Таклифнинг амал қилиш муддати чекланмаган ва Якуний харидор офертани исталган вақтда жўнатиш ҳуқуқига эга. VENDOO Агентлари томонидан  оферталарни қабул қилиш қуйидаги манзилларда жойлашган ва мазкур иш графигига эга VENDOO Хизмат кўрсатиш нуқталарида амалга оширилади:

 

Xaritaga otish

 

******** 

Мазкур Таклиф 1997 йил 1 март куни амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддаси 1-қисмига асосан тузилган. Ҳеч қайси ҳолатларда мазкур Таклиф  оммавий оферта сифатида баҳоланиши мумкин эмас ва VENDOO Якуний харидор билан молиявий ижара тузишни рад этгани учун  жавобгар бўлмайди.

bottom of page